13 Феврал 2021 йил
610
Ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум қилинди
Кеча, 12 февраль куни Янгийўл шаҳрида ИИО Пробация ҳисобидаги шахслар учун сайёр суд ўтказилди.
Сайёр судда Янгийўл шаҳар ИИО Пробация ҳисобида турган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Бир нафар ахлоқ тузатиш ишларидан қасддан бўйин товлаган шахснинг жазоси суд томонидан оғирроғи (озодликдан маҳрум қилиш)га алмаштирилди.
ИИББ Ахборот хизмати