23 Январ 2021 йил 610

Гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди

2021 йил 18 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддасининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи 34 ёшли П.М. шартли мижозга бир дона гугурт қутида солинган марихуана гиёҳвандлик моддасини 900 минг сўмга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech