5 Декабр 2020 йил 446

7 000 қути пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Республика ҳудудида пиротехника воситаларини кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ томонидан ноқонуний равишда олиб ўтилаётган пиротехника воситаларини аниқлаш ва жиноятларни воқеа жойида фош этиш бўйича алоҳида тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Кеча, тунги соат 02-10 лар атрофида Охангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам ЙПХ масканида хизматни ўтаётган ЙПХ инспекторлари томонидан водий йўналишидан Тошкент томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи С.Қодиров бошқарувидаги Hundai автотранспорт воситаси тўхтатилади.

Текширув вақтида автомашина юкхонасида 6 768 қути (мушак ва пақилдоқ) пиротехника воситалари борлиги аниқланган ва тегишли чора кўриш учун туман ИИБга топширилган.

Эслатма! Пиротехника воситаларини сақлаш, ишлаб чиқиш, ташиш, жўнатиш, фойдаланиш, республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-1-моддасига асосан, ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, БҲМнинг 5 баробаридан 20 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech