17 Март 2021 йил 727

478 дона ўткир тиғли жисмлар тегишли тартибда олинди

Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ўтказилган «тиғ» махсус профилактик тадбирлари давомида ўткир тиғли жисмларни ноқонуний олиб юрган 480 нафар фуқаролар аниқланган. Профилактик тадбир давомида уларнинг ёнидан жами 478 дона ўткир тиғли ашёлар (совуқ қурол) тегишли тартибда олинди.

Жисмларнинг 406 таси пичоқ, 9 таси кастет, 6 таси бита бўлса, қолган 57 таси бошқа кўринишдаги ўткир тиғли жисмларни ташкил қилса, ушбу тадбирлар натижасижа содир бўлиши мумкин бўлган турли ҳолат ва жиноятларнинг олди олинишига эришилди.

Ўтган 2020 йилда ИИО ходимлари томонидан ўтказилган «тиғ» тадбири давомида 13 минг нафар фуқаролардан 12 900 та ўткир тиғли жисмлар тегишли тартибда олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, «совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш» БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши» БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Шунингдек, қонунда белгиланган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд.

Text to speech