10 Декабр 2020 йил 467

31 000 дона кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бугун 10 декабрь соат тахминан 09:30ларда куни Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлар томонидан, ҳайдовчи Л.А. бошқарувида Андижон-Тошкент йўналишида харакатланиб кетаётган Isuzu юк автомашинаси тўхтатилиб, тегишли тартибда текширилади.

Текширув давомида автомашина юкхонасида, олтита катта қутида 900 дона республика ҳудудида савдоси чекланшган “Тропикамид” ҳамда тўққизта катта қутиларда жами 30 100 дона “Регопен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинади. Тегишли чора кўриш куриш учун иш ҳужжатлари ҳудудий ИИБ топширилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech