3 сектор раҳбарлари ва котиблари иштирокида семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар, туман 3-сектор раҳбарлари ва котиблари иштирокида семинар ташкил этилди.
Сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган sektor.argos.uz дастурий таъминоти тақдимот қилинди.
Жорий дастурий таъминот ўзида рейтинг кўрсаткичлар жойлаштирилганлиги, сектор масъулларига билим кўникмаларини ошириш мақсадида вазирликлар томонидан тайёрланган видео дарсликларни кўришлари ва ўзлари олган билимларини баҳоланишлари мумкинлиги, сиёсий (маърифат) соатлари, электрон кутубхона, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар базасидан фойдаланиш каби қулайликлар эга эканлиги яна бир бор кўрсатиб ўтилди.