28 Ноябр 2020 йил 420

1,5 кг марихуана далилий ашё сифатида олинди

Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан "Хавфсиз ҳудуд" тезкор профилактик тадбири давомида, 1986 йилда туғилган Д.Е.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, вазни 1,4 кг марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Терговга қадар суруштирувда у муқаддам ўғирлик, босқинчилик ва гиёҳванд моддалари билан шуғуллангани учун судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Д.Е.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech