Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, соҳа фахрийлари ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари! Сизларни ва сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклайман. Сизларга энг эзгу тилакларимни билдириб, катта куч-ғайрат ва шижоат ёр бўлишига тилакдошман!
Азиз дўстлар!
“Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган ғоя асосида, аниқ мақсадга қаратилган ишларнинг олиб борилаётгани ҳам армиямиз қиёфасини ҳам, ҳам ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳиятини тубдан янгилаб, ўзгартирмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев сана муносабати билан йўллаган байрам табригида, “...Muqaddas қасамёдига ҳамиша содиқ, эл-юрт ҳимояси йўлида метин қалқон бўлган мард ва жасур ҳарбийларимиз Ўзбекистоннинг чинакам ватанпарвар баҳодирлари, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. халқимиз ўзининг сизлар каби ботир ва довюрак фарзандлари – Ватанимизнинг ҳақиқий посбонлари билан ҳақли равишда фахрланади”, дея юртнинг марди майдон ўғлонларини юксак эътироф этди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда ён-атрофимизда рўй бераётган воқеалар муҳим ҳақиқатни исботламоқда. Яъни ўз қадриятлари, суверенитети, эркинлигини ҳимоя қилиш учун давлат энг аввало ҳарбий жиҳатдан кучли бўлиши керак ва буни бугунги давр тақазо этмоқда. Бунда давлат кучининг муҳим асоси бўлган ички ишлар органлари ходимлари, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган, эл-юрт тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилаётган Қуролли Кучларимиз хизматчилари улкан ибрат ва катта матонат намунасини кўрсатмоқда.
Ишонаманки, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни олий бурчи деб билувчи ҳамкасбларимиз зиммасига юклатилган юксак вазифаларни чуқур ҳис этган ҳолда, бурчларини виждонан бажариб, халқимиз ва давлат раҳбари томонидан билдирилган юксак ишончни оқлаб, барча саъй-ҳаракатларини инсон қадри учун эканлигини чуқур англайдилар.
Қадрли ҳамкасблар!
Барчангизни яна бир бор байрам билан қутлаб, Сизларга тан-сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, Ватан ва эл манфаати йўлидаги ишларингизда муваффақият тилаб қоламан!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник