20 Феврал 2021 йил 649

1000 граммдан ортиқ марихуана далилий ашё сифатида олинди

2021 йил 4 февраль куни Қуйи Чирчиқ тумани Кушек МФЙ ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига қарши кураш юзасидан ўтказилган тадбир давомида 1977 йилда туғилган Дилмурод У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилади.
Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовурганлиги, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дилмурод У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech