1 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилоятида ўтказилаётган "Зарбдор" тезкор-профилактик ойлиги доирасида қатор жиноятларнинг олди олиниб, содир этилиши мумкин бўлган ҳолатлар бартараф этилмоқда.
Жумладан, бугун 9 март куни 02-30ларда Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тунги хизматни олиб бораётган 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан фуқаро 1987 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Нексия" автомобили тўхталиб, тегишли тартибда текширилади.
Автомашинани кўздан кечириш давомида юкхонасида бўлган икки қоғоз қути ичида республика ҳудудида савдоси чекланган 1 500 дона «Тропикомид 10 мг» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланади ва қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати