1 Мая 2025 год 1264

Первый заместитель министра внутренних дел ознакомился с работой по созданию безопасной среды, своевременному предупреждению преступности и правонарушений в махаллях Ташкентской области

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва аҳолининг тинч, хавфсиз ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори — бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Қарор доирасида жойларда «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари» ташкил этилди. Ушбу масканлар профилактика инспекторлари, маҳалла еттилиги, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқа масъул ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали тизим яратишга қаратилган.

Шу муносабат билан, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Аюбхон Раҳматуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Зангиота туманлари ИИБда олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Жумладан, "Боғзор" ва "Ғалаба" маҳалласидаги ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида профилактика инспектори ва маҳалла еттилиги аъзолари билан учрашув ўтказилиб, қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Унда маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва фаоллигини ошириш, ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, оилавий муҳитдаги низоларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Вазир ўринбосари томонидан тегишли хизматларга ишларни янада жадаллаштириш, масканларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаб бориш ва ҳар бир микроҳудудда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қайд этиш лозимки, Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тизимли ва манзилли тус олган.

Мазкур чора-тадбирлар кенг жамоатчилик иштирокидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик асосида амалга оширилар экан, мамлакатимизда тинч ва хавфсиз ҳаётни таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Text to speech