31 Мая 2025 год 812

Результаты оперативно-профилактических мероприятий «Безопасная и здоровая страна» проведённых ГУВД Ташкентской области при участии взаимодействующих организаций.

Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ички ишлар органлари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йил 15 апрелдан 15 майига қадар Тошкент вилояти ҳудудида «Хавфсиз ва соғлом юрт» шиори остида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар доирасида криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи шахсларни аниқлаш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, умуман жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Натижада гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 243 та ҳолат аниқланди. Тадбирлар давомида 39,3 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 9 минг 58 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасилари муомаладан олинди. Наркотик моддаларни тарғиб қилувчи 1 минг 218 та чизилган граффити ёзуви аниқланиб, ўчирилди. Шунингдек, кучли таъсир қилувчи дори ва синтетик гиёҳвандлик воситалари закладкаси билан шуғулланган 20 нафар шахс ушланди.

Шу билан бирга, 9 дона ўқ отар, 21 дона пневматик қурол ва 283 дона ўқ-дори далилий ашё сифатида мусодара қилинди. Маҳаллалардаги ўғирлик жиноятининг олдини олиш мақсадида хонадонлар, автотураргоҳлар ва жамоат жойларига кузатув камералари ўрнатилди.

1 546 та ҳолатда ноқонуний сақланаётган совуқ қурол аниқланиб, 1 600 та ўткир тиғли жисм тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар натижасида 48 мингдан зиёд қоидабузарлик ҳолати қайд этилди, шундан 11 мингдан ортиғи қўпол турдаги қоидабузарлик бўлиб, 446 та ҳолатда ҳайдовчилар маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани, 2 минг 800 та ҳолатда эса ҳайдовчилар тегишли ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқаргани аниқланди.

Қўриқлаш хизмати бўйича 2 минг 723 та объект, жумладан 2 минг 371 та хонадон ва 352 та ижтимоий муассаса техник қўриқловга олинди. Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 84 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олиниб, 45 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилди ва оилаларига қайтарилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги профилактик ва тезкор тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Text to speech