Рабочая группа ГУВД продолжает изучение деятельности служб, организуемых в ночное время в Аккурганском и Куйи-Чирчикском районах Ташкентской области, а также мер, направленных на обеспечение безопасности на развлекательных объектах и в торговых точках
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича белгилаган топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Асилбек Раҳманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Жараён давомида Қуйи Чирчиқ тумани марказий шифохонаси фаолияти ўрганилиб, туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ҳамда қўриқлаш бўлими ходимларининг чақирувларга чиқиш ҳолати, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги хизмат фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, Навқирон маҳалласида жойлашган марказий таянч пункти фаолияти, ходимларнинг хизматга тайёргарлиги ва ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар ҳам кўздан кечирилди.
Шу каби ўрганиш ишлари Оққўрғон туманида ҳам давом эттирилди. Унда туман ИИБ фаолияти, шахсий таркибнинг хизматга бўлган масъулияти, аҳолининг осойишталигини таъминлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.