4 Октября 2025 год 146

В рамках оперативно-профилактических мероприятий «Актуальные 20 дней» оперативными сотрудниками Ташкентской области пресекло преступление «торговля людьми»

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Долзарб 20 кун» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда икки фуқаронинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 1992 й.т. (З.Х.) аёл, асли қорақалпоғистонлик, ҳозирда Қозоғистонда яшовчи 1991 й.т. таниши (Р.К.) билан тил бириктириб, осон даромад орттириш мақсадида жиноий фаолиятга қўл урган. Улар Наманган ва Тошкент вилоятларида яшовчи 21 ва 29 ёшли икки қизни фоҳишалик ва интим хизматлар кўрсатиши учун шаҳвоний экспулатация қилишни режалаштиришган.

Қизлар мўмай даромад топишига ишонтирилиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Қозоғистоннинг Атирау шаҳрига юборилаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланди.

Маълум бўлишича, жабрланувчиларни кутиб олувчи аёл ҳар бир қиз учун жўнатувчига 100 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказиши келишиб олинган. Шунингдек, улар келгусида яна бошқа қизларни шу тариқа чет элга юбориш бўйича режа тузганлиги фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси — «Одам савдоси» бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноятга алоқадор бошқа шахсларнинг шахси аниқланиб, уларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклашдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазоланиши мумкин.

Text to speech