3 Май 2022 йил 118

Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида интеллектуал ИП-камера ўрнатилди. Бундай камера ёнғин каби хавфли вазиятларни юқори аниқликда аниқлаш ва реал вақтда сигнални ишга тушириш имконига эга.

Лойиҳа “Хавфсиз туризм” дастури доирасида АТК вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ИИБ Хавфсиз туризм бошқармаси томонидан амалга оширилган бўлиб, у фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имкониятини, ходимлар иши самарадорлигини оширади.

Бундан бир неча йил аввал Тошкентдаги 12 та баланд қаватли бинога ёнғинни пайқайдиган камералар ўрнатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech