27 Октябр 2025 йил 265

"Шарафи машаққатидан устун" мавзуси, сиёсий маърифат дастури ҳамда хизмат интизоми — Тошкент вилояти ИИББда навбатдаги маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда журналист ва тарихчи Жамолиддин Абдуллаев 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан маъруза қилиб, “Вақт ўтади, авлодлар алмашади, бироқ тинчлик йўлида хизмат қилиш жасорати ва бурчи ҳеч қачон ўзгармайди”, - дея таъкидлади. 

Йиғилиш давомида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик меъёрларига қатъий риоя этиш, ходимларнинг огоҳлиги ва масъулиятини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Сиёсий маърифат соати” таҳлилий ахборот дастури намойиш этилди. Шунингдек, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими масъуллари томонидан вазирликнинг тегишли буйруғи мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Text to speech