5 Март 2020 йил 610

Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ҚИДИРИЛМОҚДА

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 2 декабрь куни тахминан соат 05.00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўлининг 6 км.да, номаълум шахс бошқарувидаги транспорт воситаси пиёда 53 ёшли А.В.ни уриб юбориб, жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан уни хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган. Оқибатда А.В. йўл-транспорт во жойида воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда транспорт воситасининг олди “бампер” қисми ва бошқа бўлаклари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, тегишли экспертизалар тайинланган, ушбу ЙТҲни содир этган транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қилмиш учун жазо муқаррарлиги ва адолатни қарор топтириш мақсадида Сиздан бефарқ бўлмаслигингизни ушбу ҳолатни кўрган воқеа шоҳидлари ёки унинг қатнашчилари ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ҳудудийИИБларга ёки ушбу телефон рақамлар: 0-370-762-41-21; 0-370-762-41-22; 71-231-46-26 орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech